26 Октябр 2024 йил 8121

Янгиобод туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг сайёр қабули ўтказилди


Янгиобод туманининг “Дўстлик” маҳалласидаги  касб-ҳунар мактабида ички ишлар органлари, судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари масъуллари томонидан аҳоли ва ёшлар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. Тадбир аввалида барча мурожаатчилар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, фуқаролар кўтарган масалалар эътиборсиз қолдирилмаслиги, муаммоларга тегишли тартибда ечим изланиши маълум қилинди.

Сўнг ҳар бир бошқарма ва идора раҳбари жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот ўтказди. Ушбу жараёнда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировга бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди. Ўз навбатида билдирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташкилот ва корхоналар мутасаддиларига топшириқлар берилди. Оммавий қабул давомида бир гуруҳ ёшларга шахсни тасдиқловчи ID карталар топширилди.

         Шу куни бошқарма бошлиғи “Дўстлик” маҳалласида бунёдга келтирилаётган ҳуқуқ-тартибот масканининг қурилиши билан танишди. Мазкур жараёнда бошқарма бошлиғи масъулларга ишларни сифатли амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан тавсиялар берди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, шу йилнинг август қурилиши бошланиб, ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган бу объектга маҳалла еттилиги ҳамда 3- сектор ишчи гуруҳи жойлашади. Шунингдек, масканда маънавият ва маърифат зали бўлади. Мазкур бино битгач, туманнинг “Ҳавотоғ” маҳалласида ҳуқуқ-тартибот маскани барпо этилиши режалаштирилган.

Text to speech