4 Июн 2022 йил 690

Номзодларга қабул тартиби тушунтирилди

ИИО ходимлари сафида юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш йўлида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар кўплаб топилади. Номзодларни хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги буйруғи асосида амалга оширилади. Жиззах политехника институтининг битирувчи босқич талабалари иштирокида ўтган тадбида ушбу тартиблар тушунтирилди.

Қайд этилишича, ИИО хизматига қабул қилиш учун танловда Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий маълумотли ҳуқуқшунос, педагогика ва психология мутахассисликлари, социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши маълумотига эга бўлган, 30 ёшдан ошмаган номзодлар иштирок этади. Қабулда жисмоний тайёргарлик даражаси, интеллектуал ривожланганлик ҳолати, психоэмоционал барқарорлигига эътибор қаратилади.

Мазкур тадбирда хизматга киришда истисно тариқасида илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, олий таълимни имтиёзли диплом билан тамомлаган номзодлар танловнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилиниши ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилиши тушунтирилди. Шунингдек, якуний суҳбат якка тартибда оғзаки савол-жавоб шаклида ўтказилиб, номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шу билан бирга ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим ҳислатлари баҳоланиши етказилди.

Тарғибот якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech