9 Сентябр 2021 йил 649

Ноқонуний минерал ўғит қўлга олинди

Ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида тўхтаб турган “ISUZU” автоуловини текширдилар. Мазкур жараёнда юк машинасида 99 та полиэтилен қопга жойланган 4 тонна 950 килограмм аммофос борлиги маълум бўлди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани Ҳазорбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳайдовчи Д.М. минерал ўғитга оид ҳужжатларни тақдим эта олмади. У аммофосни Арнасой тумани ҳудудидан олганлигини ва Дўстлик туманига элтиб бериши кераклигини билдирган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech