16 Декабр 2022 йил 438

Ноқонуний ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилди

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг ноқонуний равишда рудадан олтин ажратиш билан шуғулланаётганлигини аниқладилар.

Соҳа вакиллари унинг турар жойини кўздан кечирганларида ҳовлидаги қўшимча бинода 100 килограмм руда, 2 дона двигатель  ҳамда қўлбола усулда тайёрланган тош майдалаш ускунаси борлиги аён бўлди. Хом ашё ҳамда қонунбузарлик қуроллари ҳужжатлаштириб олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech