25 Март 2022 йил 605

Ноқонуний юк

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Фориш тумани Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Дамас”ни тўхтатиб, текширдилар.

Мазкур жараёнда автоуловда 343 килограмм балиқ борлиги маълум бўлди. “Дамас” ҳайдовчиси, туманнинг Учқулоч маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс балиқларни Айдар – Арнасой – Тузкон кўли  бўйида сотиб олганлигини, шунингдек пуллаш мақсадида Жиззах шаҳрига элтаётганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech