10 Сентябр 2022 йил 306

“Нурли маскан”да спорт мусобақалари ташкил этилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига бириктирилган Жиззах шаҳридаги “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат, шашка, югуриш, узунликка сакраш, тош кўтариш турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Муросасиз кечган баҳсларда ҳар бир иштирокчи маҳоратини намоён этиб, ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Жисмоний имкониятидан келиб чиққан ҳолда ўғил-қизларни соғлом, маънан етук инсон қилиб тарбиялашга қаратилган мусобақа қизғин кечди. Мазкур тадбирлар орқали имконияти чекланган ўқувчиларни спортга кенг жалб этиш ва вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга ошно этиш мақсад қилинган.

Text to speech