14 Ноябр 2022 йил 276

Ободлик кўнгилдан бошланади

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмасида кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ўқ отиш ва хизмат итлари билан машғулотлар олиб бориш майдонлари, питомник ва ҳудудни обод қилиш чоралари кўрилаяпти. Шу маънода хашар уюштирилиб, тадбирда 100 нафардан зиёд ички ишлар органлари ходимлари иштирок этишди. Улар томонидан дарахтларни оқлаш, шакл бериш, биноларни таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъкидлаш жоиз, ўқ отиш майдончаси ва унинг атрофи обод қилинади. Жараёнда ўқ отиш нишонлари таъмирланиб, кузатиш майдонининг томини ёпиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари бино ва иншоатлар, хизмат итлари питомнигида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилди. Ариқлар тозаланиб сув йўллари очилди.

Шу куни яшил макон умумиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қисқаси хашар давомида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмасининг 10 гектар майдони обод қилиниб, 200 туп кўчат экилди.

Text to speech