Ободлик кўнгилдан бошланади
Зомин тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ҳудуддаги 30- ўрта умумтаълим мактабида таълим олишади. 3- сектор ҳудудидаги ушбу зиё маскани Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси оталиғига олинган. Айни кунларда мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, “Жиззах таъмир саодат” масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан мактаб ҳудудини темир панжара билан ўраш ишлари бажарилаяпти. Бугунга қадар эса мактаб олдидаги майдон текисланди. Атрофга панжара ўрнатиш учун эса пойдевор қурилди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3- сектор раҳбари бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, мактаб раҳбари, маҳалла фаоллари, уста қурувчилар билан суҳбатда бўлди. Суҳбат чоғида ҳудудни ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш бўйича тавсиялар билдирди. Қўшимча бинолар қурилишида зарур бўлган маҳсулотларни ўз вақтида етказиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Вилоятнинг чекка ҳудудида жойлашган ушбу муассасада жорий ўқув йили якунлангач бинода ҳам таъмирлаш ишлари бошланади. Мактабнинг спорт залида ҳам бунай ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган. Айни дамда олиб борилаётган таъмирлаш ишларига 3 та махсус техника жалб этилган.