10 Ноябр 2021 йил 667

Қочиб кетганди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Янгидала қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс муқаддам жиноят содир этиб, эл олдида юзи қаро бўлганлардан.

Қисқаси, суд унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаганди. Аммо маҳкум жазони очиқда ўташ имкониятидан фойдалана олмади. Яъни, суд томонидан белгиланган тақиққа зид равишда яшаш манзилидан кетиб қолди.

Натижада шу йилнинг 4 ноябрида жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани суди томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг узоқ бекинишига йўл қўймадилар. Маҳкумнинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди. Табиийки, энди у жазодан бўйин товлаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари учун ҳам жавоб беради.

Text to speech