29 Декабр 2021 йил
613
Қочоқ қўлга олинди
Жиззах шаҳрининг Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс Зарбдор туманида фирибгарлик жиноятига қўл урди. Табиийки, кўп ўтмай унинг фаолияти билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқа бошлади. Қилмиши учун жавоб бериш вақти келганлигини сезган ушбу фуқаро қочиб қолишни маъқул кўрди.
Аммо узоқ яширина олмади. Ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб қўлга олдилар.