29 Декабр 2021 йил
804
Қочоқ ушланди
2021 йилнинг 14 декабрида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғини Геологлар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинди.
Бунга ушбу шахснинг ўғирлик жиноятини содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза органлардан қочиб қолгани сабаб бўлди.
Ички ишлар органлари ходимлари айбланувчининг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Унинг Арнасой туманидаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.