20 Август 2021 йил
696
Ўғирлаганларининг ҳаммасини ҳазм қила олмаган
2021 йил 15 августга ўтар кечаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг уйида ўғирлик юз берди.
Номаълум шахс жабрланувчининг турар жойи ётоқхонасига дераза орқали кириб, жавонда бўлган 25 миллион сўм пул ва 10 дона тилла тақинчоқларни олиб кетган.
Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалласида яшовчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан тақинчоқлар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.