30 Ноябр 2021 йил
608
Ўғирлик молларни қайтарди
Шу йилнинг 20 ноябрь куни Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи ҳудудидаги мебель савдосига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносининг деразаси синдирилиб, 3 миллион 700 минг сўм пул, 1 дона ноутбук ва 3 дона овоз кучайтиргич ўғирлаб кетилди.
Бу тўғрида ички ишлар органларига МЧЖ ишчиси, Шароф Рашидов туманининг Саройлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Д. хабар бергач, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят Ғаллаорол тумани Лалмикор қўрғони Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Т. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ундан ноутбук ва 3 дона овоз кучайтиргич ҳужжатлаштириб олинган.