9 Ноябр 2022 йил 422

Ўғирликка қўл урган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасига “Бобур” МФЙда истиқомат қилувчи С.Д. ариза билан мурожаат қилиб, дўконида ўғирлик содир этилганлиги, номаълум шахслар жами 60 миллион сўмлик 15 дона ҳар-хил турдаги тилла тақинчоқларни олиб кетганини маълум қилган.

ИИО ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни “Жиззахлик” МФЙда яшовчи Д.С. содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech