29 Декабр 2021 йил 597

Ўғри қўлга олинди

Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хусусий тадбиркор ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган унга тегишли овқатланиш шохобчасида ўғирлик юз берганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, номаълум шахс тамаддихонада таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарга тегишли перфератор ва дрелни ўмарган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир қилингани аниқланди. 

Text to speech