28 Ноябр 2022 йил 635

Ўғри ушланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Ш.К.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон эшиги қулфини бузган ва қиймати 2 миллион 500 минг сўмлик 3 та тилла тақинчоқ ва 1 та гўшт қиймалагични олиб кетган.

Жабрланувчининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирликни шу туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган А.Т. содир қилгани аниқланди. Ундан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech