11 Май 2021 йил 1015

Ўғрилар 20 ёшли йигит ва қиз бўлиб чиқди

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳаласида яшовчи Ҳ.П. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 17 ноябрь куни соат 7 да уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс 80 милллион сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирди. Эътиборлиси, турар жойдан аёлларнинг пардоз-андоз буюмлари ҳам олиб кетилган. Жиноят уйга дераза орқали кириш йўли билан амалга оширилганди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари дастлаб кутилган натижани бермади. Табиийки, жиноятчини топишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тўхтатиб қўйилмади. Натижада ўғирлик фош қилинди. Маълум бўлишича, бу қонунбузарлик Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи З.М. ҳамда Шароф Рашидов туманининг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Б.М. томонидан содир этилган.

Айбланувчилар 20 ёшли йигит ва қиздан ўғирланган пул эвазига қўлга киритилган кийим-кечак ва пардоз-андоз буюмлари ҳужжатлаштириб олинди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: