19 Декабр 2022 йил 717

Ўғрилар қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласида яшовчи Ш.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, яшаш уйи қаршисида турган “Ласетти”си юкхонасидан 10 минг АҚШ доллари ҳамда 34 миллион 200 минг сўм ўғирланганлигини билдирди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур қонунбузарлик Самарқанд шаҳрининг Ибн Холдун маҳалласида яшовчи И.Х. ҳамда Самарқанд шаҳрининг Мевазор маҳалласида яшовчи В.П. томонидан содир қилингани аниқланди. Айбланувчилардан далилий ашё сифатида 17 миллион 850 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech