29 Март 2021 йил 900

Ўғрилар ушланди

Шу йилнинг 27 март куни Жиззах шаҳри Сайилжойи маҳалласида яшовчи Ф.Р. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, уйида ўғирлик юз берганлигини маълум қилди. Воқеа жойини ўрганган ички ишлар органлари ходимлари жиноятчилар икки киши эканлиги ҳамда улар турар жойга девордан ошиб кирганликларини аниқладилар. Қисқаси, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ўғрилар жабрланувчининг ётоқхонасидаги жавонда бўлган 866 минг сўм пул, тилла узук, модем, уяли алоқа воситасини қувватловчи қурилма ҳамда 2 дона эшик калитини олиб чиқиб кетишган.  

Жиноят иши қўзғатилиб, соҳа ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур қонунбузарликни 20 ёшли йигит ва қиз, Шароф Рашидов туманинг Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Б.Ҳ. ҳамда Жиззах шаҳри Зилол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.М. содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда айбланувчилар нима мақсадда жиноятга қўл урганликларини тушунтириб беришлари лозим бўлади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech