2 Апрел 2021 йил 846

Ўғрининг фириби фош бўлди

2020 йилнинг 14 октябрига ўтар кечаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласида яшовчи О.Н.нинг турар жойи ётоқхонасидаги темир сандиқда бўлган 300 АҚШ доллари, тилла занжир, билакузук ва узук ўғирлаб кетилди.

Воқеа жойини кўздан кечирган ички ишлар органлари ходимлари жиноятчи уйга девордан ошиб кирганлигини ҳамда сандиқ калит танлаш йўли билан очилганлигини аниқладилар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ниҳоят ўғрилар ушланди. Маълум бўлишича, жиноятни Шароф Рашидов тумани Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.А. ҳамда Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ё.Г.лар содир этишган. Улар тилла тақинчоқларни жабрланувчининг маҳалладоши Э.Н. орқали Жиззах шаҳридаги бозорда 12 миллион сўмга пуллашган. Айбланувчилардан далилий ашё сифатида 1 жуфт аёллар сирғаси ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech