11 Ноябр 2023 йил
1988
Ойлик доирасида қўл жанги мусобақаси уюштирилди
Айни
кунларда ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган “Жисмоний ва жанговар
тайёргарлик ойлиги” доирасида Жиззах вилояти якка кураш турларига
ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари сафларида хизмат ўтаётган
шаҳодатланган ходимлар иштирокида қўл жанги
бўйича “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши биринчилиги
бўлиб ўтди.
Беллашувлар 57, 62, 67, 73, 80, 88, 97
килограмм ва ундан юқори вазн тоифасидаги
спортчилар ўртасида кечди. Қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларга мазкур мусобақада
биринчи ўринни Жиззах вилояти ички ишлар органлари жамоаси эгаллади. Кейинги
ўринлар ДХХ чегара қўшинлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
қўриқлаш бошқармаси жамоасига насиб қилди. Якунда ғолиблар муносиб тақдирланди.