20 Август 2021 йил 803

Ҳоким профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди

Бахмал тумани ҳокими Муса Анорбоев ҳудуд профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди. Тадбир аввалида ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, туманда қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг туман ИИБ моддий техника базасини кучайтириш, хусусан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимларини зарурий воситалар билан таъминлаш масаласи кўтарилди.

Мулоқотлар давомида Муса Анорбоев йил якунигача туман ҳокимлиги томонидан Моргузар маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспектори учун хизмат уйи барпо этилиши ҳамда 6 нафар соҳа вакилига замонавий компьютерлар ажратилишини маълум қилди.

Йиғилишда Бахмал тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Аслиддин Жалолов жиноятчиликка қарши кураш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди.   

  

Text to speech