30 Ноябр 2021 йил
605
Олтин олишга уринишган
Ички ишлар органлари ходимлари Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.К.нинг турар жойини кўздан кечирганларида унинг рудадан олтин ажратиш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Қонунбузардан далилий ашё сифатида тош майдалаш ускунаси ва 40 килограмм руда олинган.
Мазкур маҳаллада яшовчи Ш.Э.нинг ҳовлисидаги ёрдамчи хўжаликдан эса 2 та тош майдалаш ускунаси ҳамда 100 килограмм руда топилди.
Руда ва тегирмонлар ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.