Қонунбузарликлар учун жавоб беришади
Гиёҳвандлик моддасини етиштириш, сақлаш ва сотишнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан зарур чоралар кўрилмоқда. Жойларда уюштирилаётган тарғибот тадбирларида ушбу ҳолатлар учун белгиланган жавобгарликлар тушунтирилаяпти. Бироқ айрим юртдошларимиз мазкур турдаги қонунбузилишларга йўл қўймоқдалар. Чунончи, соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро яшаш уйи ҳовлисининг ўтинхонаси ёнида полиэтилен тувакда 8 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келганлиги аниқланди.
Бахмал тумани Новқа қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро эса яшаш хонадони ётоқхонасидаги шкаф ичида 23 дона шундай гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган. 1,5 литрли елим идишлардаги ўсимликлар ҳужжатлаштириб олиниб, жиноят ишлари қўзғатилган.
Хуллас фуқаролар қонунбузилишлар учун жавоб беришларига тўғри келади.
Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати