11 Сентябр 2021 йил
642
Қорамол ўғрилари ушланди
Жорий йилнинг 1- сентябрга ўтар кечаси Шароф Рашидов тумани Олтинсой сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги фермер хўжалиги даласида бўлган 4 бош чорва моллари орасидан биттаси, яъни, бозор нархи 2 миллион 150 минг сўмлиги йўқолган.
Жабрланувчининг бу ҳақдаги мурожаати асосида ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ўтказилган тезкор тадбирда ўғирликни Дўстлик туманида яшовчи икки нафар фуқаро содир этгани аниқланди. Йўқолган қорамол улардан бирининг яшаш уйидан далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.