23 Июл 2021 йил
692
Ўрганган кўнгил ўтга тиқди
2021 йилнинг 17 июль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёл вилоятнинг Зомин туманидаги “Даштобод” буюм бозорида сумкасида бўлган 275 минг сўм пулни ўғирлатиб қўйди.
Аёл бу тўғрида ички ишлар органларига мурожаат қилгач, тегишли тартибда жиноят иши қўзгатилган. Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Даштобод шаҳри Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эркак томонидан содир этилгани аниқланди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу шахс муқаддам ўғирлик қилгани учун судланган.