19 Декабр 2022 йил
603
Ўриндиқ остидаги бало
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” ЙПХ масканида Шароф Рашидов туманининг Раваллиқ маҳалласида яшовчи А.Ў. бошқарувидаги “Нексия”ни тўхтатиб, текширдилар.
Мазкур жараёнда автоулов йўловчиси, Жиззах шаҳрининг Ҳамид Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Э. ўзи ўтирган ўриндиқ остида марихуна олиб кетаётганлиги аниқланди. 62 та гугурт қутисига жойланган гиёҳванд модданинг оғирлиги 153,9 граммни ташкил қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.