24 Октябр 2022 йил 311

Осойишталик посбонларининг хизмати эътироф этилди

Жиззах вилояти ИИБда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир уюштирилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирок этган тадбирда бошқарма бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров соҳа фахрийлари ва ходимларни байрам билан муборакбод этди.

Шунингдек, ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар, замонавий техник воситалар билан таъминлаш, хизмат шароитини яхшилаш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги ишлар хусусида тўхталди. Халқ манфаатларига хизмат қиладиган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар ходимларнинг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлидаги хизматлари эътироф этилди.

Тантанали тадбирда бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан “Аъло хизматлари учун”, I даражали, II даражали ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, навбатдаги махсус унвонлар ҳамда спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат турлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган мини футбол бўйича мусобақа ғолибларига ҳам диплом ва совғалар топширилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech