31 Октябр 2023 йил 2597

Осойишталикни таъминлаш йўлида

           Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Лочинбек Яхшиликов билан Зарбдор туманида тунги хизмат жараёни ва жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Хусусан, Шодлик маҳалласида туман секторлар раҳбарлари ҳамда маҳалла бешлиги иштирокида хавфсиз муҳитни яратишнинг бугунги аҳволи муҳокама қилинди. Тадбирда хотин-қизлар ва ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга диққат қилинди.

Шунингдек, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш, кенг жамоатчилик иштирокида жиноятлар муҳокамасини, савдо дўконлари ҳамда аҳоли хонадонлари қўриқловини ташкил этиш, куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, осойишталикни таъминлаш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди. Тадбир давомида маҳалла ҳудудидаги 1-сон умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилди. Жараёнда аҳоли ўртасида ёнғин келтириб чиқарувчи омилларга бефарқ бўлмаслик, ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги айтилди.

Худди шундай, туманининг Ойбек МФЙ фаоллари билан маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли мақсадга йўналтириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Бундан ташқари келгусида ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва аҳоли учун хавфсиз ҳудуд яратиш, жамоат тартиби ва осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Text to speech