1 Октябр 2021 йил
629
Оталиққа олинган мактабда ўқитувчи ва мураббийлар эъзозланди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими оталиғида бўлган 35- сонли ўрта умумтаълим мактабида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни кўтаринки руҳда нишонланди.
Тадбирда иштирок этган Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров мамлакатимизда таълим соҳасида кечаётган ислоҳотлар, хусусан ўқитувчи ва мураббийларнинг нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда устозларнинг жамият тараққиётини таъминлашдаги ўрни хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Тадбирда бир гуруҳ муаллимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.