5 Январ 2023 йил
810
Ўзингга эҳтиёт бўл...
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Л.А.нинг турар жойида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс олтиндан ясалган 1 дона занжир, 2 жуфт сирға, 1 дона билакузук, 4 дона узук ҳамда 300 минг сўм пулни ўғирлаб кетган.
Жабрланувчининг аризаси асосида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Самарқанд вилояти Иштихон тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган Ж.М. томонидан содир этилгани аниқланди. Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу фуқаро 2018 йилда ўғирлик қилганлиги учун судланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.