9 Ноябр 2022 йил 555

Пахтакор туманида сайёр суд ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани суди томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр судда ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган бир гуруҳ шахсларнинг жиноят ишлари қайта кўриб чиқилди. Тадбир аввалида ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган маҳкумлар томонидан қайта жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири уюштирилди.

Пахтакор тумани ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган сайёр суд қайта жиноятларнинг олдини олишга оид чиқишлар билан бошланди. Ички ишлар органлари пробация хизмати ҳамда жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани суди вакиллари томонидан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кечаётган ислоҳотлар, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани суди томонидан туман ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган бир гуруҳ шахсларнинг жиноят ишлари қайта кўриб чиқилди. Мазкур жараёнда  озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 7 нафар шахс шартли равишда озод этилди. Бу имконият уларга чин кўнгилдан пушаймон эканликлари, жазо ўташ тартибига оғишмай риоя қилганликлари сабаб берилди.

Худди шундай, суд томонидан белгиланган талаб ва меъёрларга амал қилмаган 1 маҳкумнинг жазо чораси ўзгартирилиб, озодлик маҳрум қилиш жазоси қўлланди.

Text to speech