27 Март 2023 йил
501
Пахтазорда ҳуқуқ-тартибот маскани юзага келтирилаяпти
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманининг Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 110- сонли ички ишлар органлари таянч пунктини ҳуқуқ-тартибот масканига айлантириш мақсадида амалга оширилаётган реконструкция ва таъмирлаш жараёни билан танишди. Бу ерда қурилишни сифатли амалга ошириш ҳамда мебель ва анжомлар ажратиш масалалари кўриб чиқилди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ҳуқуқ-тартибот масканларида профилактика инспекторидан ташқари фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ўринбосари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли учун қулай хизмат шароитлари яратилади.