11 Октябр 2021 йил 684

Пакетда марихуана бўлган

Ички ишлар органлари ходимлари Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Сангзор-15” йўл-патруль хизмати масканида тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этган “Nexia” автоуловини кузата бошладилар.

Ҳайдовчи бежиз қочмаган экан. Автоулов Тошкент-Термиз М-39 йўлининг 1005- километрига етганида “Nexia”  ойнасидан 2 дона полиэтилен пакет улоқтирилди.

Текширилганида пакетларда 46,87 грамм марихуана борлиги аён бўлди. Терговга қадар текширув давомида гиёҳванд модда автомашина йўловчиси, Жиззах шаҳри Қалия маҳалласида яшовчи шахсга тегишли эканлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech