19 Октябр 2021 йил
643
Пахта қўшни туманга олиб кетилаётганди
Ички ишлар органлари ходимлари Дўстлик тумани Боғзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи ички йўлда давлат рақам белгисига эга бўлмаган, 4 тиркамали “ТТЗ-80” русумли тракторни тўхтатдилар.
Туманнинг Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи механизатор тиркамалардаги 8 тонна пахтага оид ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Ушбу хом ашё Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Саркисов сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги раҳбарига тегишли бўлиб чиқди.
Пахтани Арнасой туманига олиб бориш режалаштирилган экан. Ҳужжатлаштириб олинган хом ашё пахта қабул қилиш пунктига топширилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда тиркамалардаги пахтанинг кимга аталганлиги аён бўлса, ажаб эмас.