Педагоглар онлайн дарс ўтиш бўйича тажриба алмашди
Карантин чекловлари кучайтирилиши билан шу йилнинг 24 январь санасидан таълим онлайн тарзда олиб борилмоқда. Бу жараёнда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда дарс ўтилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ташкил этилган семинарда иштирокчилар масофадан дарс ўтиш усуллари, эътибор қаратиладиган жиҳатлар ва баҳолаш мезонлари ҳақидаги билимларини бойитишди.
Хусусан, Жиззах шаҳридаги Президент мактабида фаолият олиб бораётган етакчи IT мутахассиси Покистонлик Ноуманхон ўқитувчиларга онлайн дарсларни ташкил этишда инновацион технологиялардан фойдаланиш, “Google meеting” ва “Google Drive” дастурлари ҳақида батафсил маълумот берди. Лицей ўқитувчилари мавзу юзасидан фикрларини билдириб, саволларига жавоб олдилар.
Лицей педагог жамоаси IT мутахассиси билан ҳафтанинг ҳар шанба куни “Онлайн дарсларни самарали ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинглар ўтказишга келишишди.