30 Ноябр 2021 йил
575
Пенсионерга фириб берган
Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалласида яшовчи Д.Д.ни фириб борасида устаси фаранг, дейиш мумкин.
Жумладан, у 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи пенсионер Й.Ю.дан туман ҳудудида намунали лойиҳа асосида қурилаётган турар жой олиб беришни ваъда қилиб, 5 миллион сўм, шунингдек Хитойдан томат тайёрлаш ускунасини келтиришга сўз бериб, 8 минг 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.
Қисқаси, кута-кута чарчаган пенсионер, ички ишлар органларига мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.