29 Декабр 2021 йил 662

Пиротехника воситаларини сақлаган

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи хусусий тадбиркорга тегишли қандолат маҳсулотлари цехи кўздан кечирилди. Натижада цехда 1 минг 380 дона пиротехника воситаси сақланаётгани аниқланди.

Худди шундай, соҳа вакиллари Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи шахсни “Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозори” ҳудудида тўхтатиб, текширганларида унинг сумкасидан 2 минг 400 дона пиротехника воситаси топилди.

Ҳар икки ҳолатда ҳам кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олиниб, терговга текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech