Пластик картадан пул ўғирлаган фуқаро аниқланди
Зафаробод туманининг “Узун” маҳалла фуқаролар МФЙда яшовчи фуқаро Б.М. Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасига мурожаат қилди.
Мурожаатида жорий йилнинг 10 июль куни “Анорбанк” АЖ вилоят филиали томонидан берилган пластик картасидан номаълум шахс 3 миллион сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан, 2022 йил 17 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни, “Узун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А. Б. ўзига тегишли “Redmi 10” русумли қўл телефон аппаратига “СLICK” мессенжерини юклаб, ушбу тизим орқали ечиб олганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлар олиб борилмоқда.