26 Феврал 2022 йил 477

Профилактик тадбир ўтказилди

Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси шаҳар прократураси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тунги вақтда бемақсад юрган вояга етмаганларни аниқлаш, улар билан профилактик ишлар олиб боришга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Асосий эътибор шаҳар ҳудудида жойлашган кўнгилочар ва дам олиш масканларида вояга етмаганларнинг назоратсиз ҳамда қаровсиз юришларини аниқлаш, уларга тегишли тартибда профилактик чоралар кўрилиш, тунги вақтларда кўчаларда бемақсад юрган ёшларнинг шахсига аниқлик киритишга қаратилди. Шу маънода тунги соат 22:00 дан кейин компьютер ўйинлари масканлари, кафе, ресторан, бар ва чойхоналар кўздан кечирилди. Хусусан, Заргарлик маҳалласи ҳудудидаги кўнгилочар жойларнинг иш юритувчилари билан суҳбатлашилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир давомида ушбу маҳалла ҳудудидаги савдо дўконида Шароф Рашидов тумани Сарайлик маҳалласида истиқомат қилувчи, ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси маълум хақ эвазига тунги вақтда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иштирокисиз меҳнатга жалб қилиниб ишлатиб келинаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан савдо дўкони маъсул ходимига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, Тошлоқ маҳалласи ҳудудида бемақсад юрган ёшларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида ички ишлар органларига олиб келиниб, бармоқ излари олинди. Уларнинг ҳар бирлари билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.

Text to speech