29 Июл 2022 йил 523

Профилактика инспекторларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг шу йил 23 майдаги “Туман (шаҳар) ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг касбий, жисмоний ва жанговор тайёргарлигини янада ошириш буйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши асосида ички ишлар органларининг бир гуруҳ профилактика инспекторлари ўқув курсларида иштирок этишмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда давом этаётган ўқув давомида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича билим ва малакалари оширилаяпти. Навбатдаги машғулотда вилоят ички ишлар бошыармаси ҳамда вилоят прокуратураси масъуллари томонидан аризалар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш, рақамли ахборот технологиялари, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдаги имкониятлари тушунтирилди.

Мавзулар бўйича профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech