12 Июн 2024 йил 3545

Профилактика катта инспектори, капитан Жавлон Исмоилов Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасининг энг фаол ходимларидан бири

Профилактика катта инспектори, капитан Жавлон Исмоилов Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасининг энг фаол ходимларидан бири. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида у гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 2 та жиноятни фош қилишга муваффақ бўлди. Худди шундай,  профилактика катта инспектори ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатяпти.         

Чунончи, бугунгача “Оққўрғонлик” маҳалласи олтилигига муайян шахсларни қийнаётган масалалар юзасидан 149 та хулоса киритди. Натижада 50 дан ортиқ киши иш билан таъминланди. Мазкур кўрсаткични йил сўнгига қадар 180 нафарга етказиш режалаштирган. Шунингдек, капитан томонидан юзга яқин ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўз навбатида  ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи 29 нафар, маъмурий назорат остига олинган 2 нафар, ичкиликка ружу қўйган 6 нафар шахс ҳамда 4 та низоли оилалар вакиллари билан доимий равишда профилактик тадбирларни амалга оширмоқда. Шу каби саъй-ҳаракатлар натижасида бир ярим йилдан буён “Оққўрғонлик” маҳалласи “яшил” тоифада.      

 


Text to speech