18 Октябр 2022 йил 587

Прокуратура ходимларининг билимлари бойитилди

Жиззах вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан вилоят, шаҳар ва туманлар прокуратуралари терговчилари иштирокида воқеа жойларини кўздан кечириш, жиноят ишларининг исботлов базасини мустаҳкамлашда илмий-техник салоҳиятдан фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув ташкил қилинди.

Видеоселектор тарзида кечган тадбир давомида ҳодиса жойини кўздан кечириш, қолдирилган ашёвий далилларни ўрганиш ҳамда бармоқ излари орқали шахсни аниқлаш юзасидан атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, прокуратура ходимларининг ашёвий далилларни ўраш, муҳрлаш, сақлаш, ташиш ва қабул қилишга оид билимлари бойитилди.

Text to speech