18 Октябр 2021 йил 629

Пул талон-тарож қилинган

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари ҳудуддаги автомактабда терговга қадар текширув ўтказишди.

Мазкур жараёнда автомактаб раҳбари, Шароф Рашидов туманининг Шариллоқ маҳалласида истиқомат қилувчи шахс автомактабга қилинган тўловлар ҳамда сертификат олиш учун сарфланиши лозим бўлган 13 миллион 160 минг сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириб юборгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech