29 Декабр 2021 йил
598
Пулини ололмаяпти
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, маҳалладоши фириб берганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 21 октябрида таниши маҳалла ҳудудидан 6 сотих ер майдонини 20 миллион сўмга сотишини айтиб, жабрланувчидан 1 минг АҚШ доллари олган.
Шу билан у “дум”ини тутқазмай қўйган. Пировардда жабрланувчининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилди.