21 Сентябр 2021 йил 760

Қарор ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 1 сентябрдан профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

Хусусан, профилактика инспекторлари суд мажлисларида масофадан туриб қатнашиш амалиётининг жорий этилди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими томонидан ҳам мазкур қарор ижроси таъминланмоқда.

“Темир йўлларда хавфсиз кун” профилактик тадбири давомида вилоят ИИБ транспортда ХТБ ходимлари томонидан Жиззах вилояти худудидан ўтувчи темир йўлнинг 9-разъезд бекатига қўйилган юк поезди вагонлари эҳтиёт қисмларини Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли 9-разъезд бекат навбатчиси лавозимида ишловчи фуқаро ўзига тегишли бўлган “Nexia” автомашинасига юклаб олиб кетиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов тумани суди томонидан кўриб чиқилди.

Масофавий тарзда ўтказилган суд мажлисида гумонланувчи ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан тегишли маъмурий жазо қўлланилди.

Қисқаси, профилактика инспекторларининг суд мажлисларида масофадан туриб онлайн қатнашиши уларнинг суд идорларига бориб келиш вақтини тежаб, асосий вақтини хизмат жойларида давом эттириш имконини яратди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech