26 Август 2021 йил
677
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. Жиззах вилояти ҳудудида фирибгарликни касб қилди. Унинг қилмишлари ички ишлар органлари ходимларига аён бўлгач, жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчини жавобгарликка тортиш чоралари кўрила бошланди.
Оқибатда зарарни қоплаши, шунингдек, жазо олиши муқаррарлигини сезган А.А. қочиб қолишни маъқул кўрди. Шу сабабли жорий йилнинг 5 августида унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Аммо фириб устаси яширинишни эплолмас экан. Ички ишлар органлари ходимлари унинг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Табиийки, яна жуфтакни ростлаб қолмаслиги учун айбланувчи ҳибсхонага жойлаштирилди.