23 Июл 2021 йил 743

Қидирувдаги шахс ушланди

Жиззах вилояти Фориш тумани “Ухум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ҳақорат қилиш ҳамда ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш билан боғлик жиноятларни содир этганлиги учун жазога тортилиши аниқ бўлиб қолди. Яъни, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида айблаш ва тергов қилиш чоралари кўрила бошланди.

Аммо мазкур шахс қочиш йўли билан жазодан қутилиб қолмоқчи бўлди. Шу сабабли жорий йилнинг 30 июнь куни унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Қисқаси, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу шахснинг Навоий вилояти Нурота туманидаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди. Қочоқ ҳибсхонага жойлаштирилган.

Text to speech