16 Декабр 2022 йил 441

Қидирувдагилар ушланди

Жиззах вилояти Зомин тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ш. фирибгарликни касбга айлантирганди. У томонидан алданганлар кўп куттирмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга шикоят қила бошладилар. Бундан хавотирга тушган қонунбузар қочиб қолди. Натижада жорий йилнинг 29 июнида фирибгарга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари С.Ш.нинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Унинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.

Худди шундай соҳа вакиллари Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Э.ни Жиззах шаҳридаги яширин жойида ушладилар. Ушбу шахс алимент тўлашдан бўйин товлагани боис шу йилнинг 21 ноябридан буён қидирилаётган эди.  

Text to speech