26 Август 2021 йил
709
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади
2020 йилнинг 22 ноябрга ўтар кечаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Туёқли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор О.Х.нинг уйидан 22 миллион 200 минг сўм ўғирланди.
Номаълум шахс жабрланувчининг турар жойида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дарвоза қулфини бузиш йўли жиноятни амалга оширган эди. Бу тўғрида О.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилди. Аммо соҳа ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижа бермади.
Табиийки, масала эътибордан четда қолдирилмаган эди. Қисқаси, тўққиз ой деганда мазкур ўғирлик Жиззах шаҳрининг Тинчлик маҳалласида яшовчи, муқаддам айни шу турдаги жиноятга қўл ургани учун судланган Ф.Ш. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчи ҳибсга олинган.